Translation is not possible.

Агар яқин нури порлаб қолса, охиратни унга боришдан кўра яқинроқ кўрасан.

Ибн Атоуллоҳ ҳикматларидан

---

Чунки келиши аниқ нарса, ҳозир мавжуд кабидир. Аҳмад ибн Осим Антокий айтадилар: \"Яқин - Аллоҳ банданинг қалбида пайдо қиладиган нурдир. Банда у билан охират ишларини кўради. Ўзи билан унинг ўртасидаги пардани йиртади. Шунда кўргандек охиратдан огоҳ бўлади\".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳорисага: \"Қандай тонг оттирдинг, эй Ҳориса?\", дедилар. У киши: \"Ҳаққа мўмин ҳолда тонг оттирдим\", дея жавоб қилганда, \"Ҳар ҳақнинг ҳақиқати бўлади. Иймонингнинг ҳақиқати нима?\", деб яна сўрадилар Расулуллоҳ.

У айтди: \"Гўёки менга Раббимнинг Арши ўрнатилди. Жаннат аҳли жаннатда неъматланаётган, дўзах аҳли оловда увиллаётган эди\".

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: \"Ҳақни билибсан, уни маҳкам тут, Аллоҳ қалбини нурлантирган банда.\", дедилар.

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳис салом айтадилар: \"Агар нур қалбга кирса, у кенгаяди, очилади.\" Шунда, Ё Расулуллоҳ, уни танитадиган аломат борми, деб сўрашди.

Дедилар: \"Алдамчи дунёдан узоқлашмоқ, абадий дунёга юз тутмоқ ва ўлим келмасидан унга ҳозирланмоқ!\". Тамом.

Шайх Аҳмад Зарруқнинг шарҳларидан

Send as a message
Share on my page
Share in the group