Translation is not possible.

#атом_одатлар #book

Атом одатлар китоби (инглизча Atomic Habits) Жеймс Клир томонидан 2018-йилда нашр этилган. Китоб ўзида яхши ва ёмон одатлар кучи, муваффақият сабаблари, одатлар ва муваффақиятнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида эмпирик ва назарий талимотларни акс эттиради.Кичик ўзгаришлар, катта натижалар!

Агар одатларингизни ўзгартиришни уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз, муаммо сизда эмас. Муаммо тизимда. Ёмон одатлар такрорланаверишининг сабаби сиз уларни ўзгартиришни хоҳламаётганингизда эмас, балки ўзгариш учун нотўғри тизим танлаганингизда. Сиз мақсадларингизнинг даражасига кўтарилмайсиз, билъакс тизимларингиз даражасига тушиб қоласиз. Мазкур китобда эса сизни янги чўққиларга олиб чиқувчи синашта тизим билан танишасиз.Клир мураккаб мавзуларни ҳам кундалик ҳаётга ва ишга осонгина татбиқ қилса бўладиган оддий одатларга боғлаб, ечим бера олиши билан танилган. Китобда у яхши одатларни муқаррар, ёмонларини эса иложсиз қилиш бўйича тушунишга осон йўриқнома яратар экан, биология, психология ва нейроилмдаги энг ишончли ғояларга суянади. Мутолаа давомида китобхон Олимпиададаги олтин медаль соҳиблари, етакчи бизнесменлар, инсон ҳаётини сақлаб қолган шифокорлар ўз касбини устаси бўлишда митти одатлар илмидан фойдалангани ҳамда соҳада энг зўрига айлангани ҳақидаги ҳаётий ҳикояларини ўқиб, руҳланади.Қандай қилиб:

- янги одатлар учун вақт ажратишни (ҳатто қиладиган ишларингиз ошиб-тошиб кетганда ҳам);

- иштиёқсизлик ва иродасизликни енгишни;

- атроф-муҳитни муваффақиятга эришишни осонлаштирадиган қилиб тартиблашни;

- йўлдан адашганда ортга қайта олишни ва бошқа кўплаб нарсаларни ўрганинг.

«Атом одатлар» ўсиш ва муваффақият ҳақидаги фикрларингизни ўзгартиради ҳамда сизга одатларингизни ўзгартиришда зарур бўлган қурол ва стратегияларни тақдим этади. Хоҳ чемпионатда ғалаба қозонишни истаётган жамоа бўлинг, хоҳ соҳага қайта жон беришга умид қилган ташкилот, ёки шунчаки чекишни ташлашни, озишни, стрессни камайтиришни ёки яна бошқа бир мақсадга эришишни хоҳлаётган оддий инсон бўлинг, бу китоб сизга наф келтирмай қолмайди.

Китоб: Атом одатлар

Муаллиф: Жеймс Клир

Send as a message
Share on my page
Share in the group