Translation is not possible.

#ilm #ilm_vaqti

ТАҲСИЛ ВАҚТИ ҲАҚИДА

Ҳадиси шарифлар мазмунини фикр қилиб, улуғларимиз илм ва касб таҳсилининг вақти бешиқдан лаҳадгачадир деб белгилаганлар. Демак, инсон умри борича ўрганиш, ҳаракат қилишдан тўхтамаслиги керак. Ҳасан ибн Зиёд (роҳимаҳуллох) ёшлари саксонларга борганда илм олишга, фиқҳни ўрганишга киришган эканлар. Шундан сўнг қирқ йил ёнбошлари кўрпача кўрмади. Қирқ йилдан кейин фатво бера бошлаган эканлар. Сўфий Аллоҳёрнинг ушбу байтларининг мазмуни эътиборга моликдир:

Агар нафсинг сани етмиш бошингдин, На бўлғай фойда етмиш ёшингдан. Агар нафсинг муродин изламасанг, Агар саксанга умринг етса, саксан.

Касб ва илм олишнинг энг фазилатли вақти, аввало, ёшлик даври ҳисобланади. Саҳар вақти, хуфтон ва шом намозлари орасидаги вақт ҳам яхши

вақтлардан ҳисобланади.

📚Илм олиш сирлари

تعليم المتعلم طريق التعلم

©️Имом Зарнужий

برهان الإسلام الزرنوجي

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group