Translation is not possible.

Афғонистон Ислом Амирлигининг аёллар билан боғлиқ навбатдаги қарори Ғарб ва ўзбек ОАВ ларида нотўғри талқин қилинмоқда.

Бугун бир қатор ОАВ да «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади, деган сарлавҳа остида тарқатилган хабарлар пайдо бўлди.

Хабарда Амру маъруф ва наҳий-мункар вазири Ҳолид Ханафи аёлларга омма олдида нафақат эркаклар билан, балки аёллар билан ҳам гаплашишни тақиқлади, деган маълумот келтирилган.

Шунингдек, бу хабарда БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Афғонистон бўйича ўтказилган тадбирда чиқиш қилган ташкилот бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло ушбу мамлакатдаги аёлларнинг аҳволини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмаслигини таъкидлагани ҳамда Германия, Австралия, Канада ва Нидерландия Афғонистондаги ҳукмрон «Толибон» ҳаракати устидан аёллар ҳуқуқлари бузилгани туфайли Халқаро судга даъво бериши айтилади.

Аммо вазият Ғарб ОАВ лари талқин қилайтганидек эмас, Ҳолид Ҳанафи янги қарори орқали жамоат жойларида аёлларнинг баланд овозда гаплашишларини тақиқлашни назарда тутган.

Аёл овози авратми? Ислом фитна-фасодга сабаб бўлувчи ҳар нарсани ҳаром қилган. Ҳатто аёллар юраётганда оёқларини ерга қаттиқ уришини ҳам таъқиқлаган.

Чунки, аёлнинг оёқ товуши эркакникидан фарқли. Шу жиҳатдан эркак қалбида аёлга хоҳиш уйғотади.

Ҳақиқатда Аллоҳ марҳамат қилмоқда: “ҳамда кўриниб турадиган бошқа зийнатларни кўрсатмасинлар! ” Ҳанафийлар бу оятга таяниб, аёл овозини ҳам аврат эканига ҳукм этганлар.

Бу оятда аёллар оёғидаги тақинчоқлар овози тақиқланмоқда. Аёл овози эса, тақинчоқ овозидан жозибалидир. Шу сабабдан тақиқ зарурийдир. Баъзи муфассирларнинг фикрига кўра, “Бу оят аёлнинг баланд овозда суҳбатлашиши ҳаром эканига далолат этади. Чунки, аёл овози тақинчоқлар овозидан кўпроқ фитна уйғотади. Шунинг учун бу оят аёл овозини таъқиқлаганига далолат этгани каби аёлларнинг азон айтиши ҳам таъқиқланган.

Ғарб ОАВ лари эса Афғонистонга нисбатан тирноқ остидан кир қидиришда ва амирликнинг айниқса аёллар мавзусидаги ҳар қандай қарорини нотўғри талқин қилиб, хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари топталаётгани ҳақида бонг уришда давом этмоқда. Айрим ўзбек ОАВ лари эса вазиятни туб моҳиятига етмай, шунчаки ғарблик ҳамкасбларининг мақолаларини таржима қилиб тарқатишмоқда...

Globalhabarlar - Каналимизга обуна бўлинг

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group