Translation is not possible.

Аллоҳ кимларни яхши кўради?

“Албатта Аллоҳ тақводорларни севадир”. (Тавба сураси, 7-оят)

 

Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматли кишилар ким?

“Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир”. (Ҳужурот сураси, 13-оят)

Аллоҳ кимлар билан биргадир?

“Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир” (Бақара сураси 194-оят)

 

Аллоҳ кимларнинг дўстидир?

“Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир”. (Жосия сураси, 19-оят)

Хайрли оқибатлар ким учун?

“Бас, сабр қил, албатта оқибат тақводорларникидир”. (Ҳуд сураси, 49-оят)

Жаннат кимлар учун яқиндир?

“Ва жаннат тақводорларга яқинлаштирилди”. (Шуаро сураси, 90-оят)

Хақиқий дўстлар кимлар?

“Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир”. (Зухруф сураси 67-оят)

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group