6 days Translate
Translation is not possible.

Абдулазиз ибн Марвон деган кишини танийсизми?

Кўпчилик танимайди. Умар ибн Абдулазизничи?

Ҳа, кўпчилик танийди, у зотнинг адолати, тақвоси, сийратини кўриб одамлар \"иккинчи Умар\" деб ном қўйишган. Ҳолбуки, унинг бундай даражага етишида ўша бизга унча маълум бўлмаган отасининг беқиёс хизмати бор. Бунга биргина мисол келтириб ўтаман (тарих китобларида халифа Умар ибн Абдулазиз сийратини ўқиганларнинг бу ҳикояга дарҳол кўзи тушади):

Абдулазиз ибн Марвон Мисрга ҳокимлик қилаётган вақтда ўғли Умар ибн Абдулазиз ўсим устидаги, суяги қотмаган ёш бола эди. Яхши тарбия топсин, деб отаси уни Мадинадаги Солиҳ бин Кайсон номли машҳур олим қўлига беради.

Бир куни Умар намоздан кеч қолиб кетади. Ҳузурига келганда Солиҳ ибн Кайсон сўрайдилар: \"Нега кеч қолдинг?\" \"Сочимга оро берувчи аёл сочимни тараётган эди\" дейди бола. \"Ҳали жамоатдан шу сабабли кеч қолдингми\" деб ранжиган олим унинг отасига хат ёзиб воқеани баён қилади. Хат ҳам неча кунлар ичида отасига, Мисрга етиб боради. Отаси хатни ўқиши билан бир хизматчисини чақириб: \"Мадинага отлан, бошқа томонга бурилмай шундай ўғлим Умар олдига бор-да, унинг сочини устарада олиб ташла. Кейин ҳеч нарсага қарамай ортингга қайт\" деб буюради. Неча кунлик йўлни босиб ўтган хизматчи худди буюрилганидек ишни бажариб қайтиб кетади. Мадина билан Миср орасини туя ёки отда босиб ўтиш йўл машаққатини тасаввур қилинг..

Эътибор беринг, мазкур олим ҳам, Умарнинг отаси ҳам: \"Ҳа, ҳали ёш бола-ку, бир марта кечикса кечикибди-да\" дейишмаган. Бундай бепарволиклар билан улуғ даражаларга етиб бўлмаслигини билишган. Шаръий буйруқларга ана шу каби қаттиқ интизом сабабли ҳам ёш Умар кимсан \"Иккинчи Умар\" бўлиб етишди.

Аллоҳ таоло фарзандларимизга шаръий тарбия беришда бизларни ҳам ўша салафларимиздек жонсарак ва эътиборли қилсин, фарзандларимизни ҳам ўша Умарлардек тақволи, адолатли, уммат учун қайғурадиган фарзандлар бўлиб етишишини насиб қилсин.

#namoz #farzand_tarbiyasi

Send as a message
Share on my page
Share in the group