Translation is not possible.

Германия иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учраган даврлар эди. Немислар поездга миниш учун саф тортиб навбатни кутишар эди. Шу пайт бир киши келиб сафда турмасдан поезд эшигига яқин турганлар орасига суқулиб кирмоқчи бўлди. Шунда сафда турган бир аёл унга деди:

\"Тўғри биз урушда мағлуб бўлдик, аммо ахлоқимизни бой берганимиз йўқ! \".

Исроилнинг собиқ бош вазирларидан бири Моши Даян шундай деган эди:

\" Араблар қурол -аслаҳа борасида қанчалик тараққий этишмасин бу мени қўрқитмайди. Аммо уларнинг тартиб билан саф тортиб автобусга минаётганларини кўрсам дағ-дағ титрайман!\".

Доимо ўзимиздаги навбатдаги тартибсизликлар, бақир чақирлар, одобсизликларни кўрсам юқоридаги каби воқеалар ёдимга тушаверади.

Ислом фақат намоз ёки рўзада эмас, у бутун бир ҳаёт йўлимизда кўриниши шартдир.

Қаердадир навбатни бузаётганлар билиб қўйинг, мамлакатни мисли кўрилмаган суратда чўкишига сиз сабаб бўлаяпсиз. Ҳатто қиёмат сиз туфайли яқинлашаётган бўлса ҳам ажабланмайман!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Telegram: Contact @Abdulqodir_Polvonov

Telegram: Contact @Abdulqodir_Polvonov

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг
Send as a message
Share on my page
Share in the group