Translation is not possible.

Шеьр номи: Дунё қуллари

Мақсадимиз охират, бу йўл осонмас,

Дунё учун ишлаган асли ёмонмас,

Динига қайғурган, узлат томонмас,

Ё дунёни танладик, ёкида динни,

Агар \"мулла\" ишласа, гўёки жинни.

Фақат дунё ғами, ота шўрликда,

Ота дуосичун ўғил, ишлар хўрликда,

Шу зайл яшарлар динсиз, кўрликда.

Лек баҳона тайёр, беринг бир қулоқ,

Лол қоласиз сўзлардан, ишонинг мутлоқ:

\"Ўғлим бўйи мендек, ишлайди Русда,

Қўли гул қурувчи, прораб уста,

Ерта баҳор кетиб, келар кеч кузда,

Ишласин, пул қилсин, қочмайди тоат,

Қариса бемалол бўлар вақт-соат.

Ҳозир ўғилтой ёш, боссин соққани,

Ишласин, терласин оила боққани,

Ҳали ёш ибодатга, Роббга ёққани,

Намоз қочиб кетмас, жуда ёш болам,

Дўзаҳга отмас Аллоҳ, эшитса нолам\".

Иблис буни эшитиб мириқиб кулар:

\"Менданда ўттику гуноҳда улар,

Менку Роббдан қўрқаман, қўрқмайди булар.

Намоз йўқ, тақво йўқ лекин кўнгли тўқ,

Насиҳат қилишса, доим қилар дўқ\"

Қара биродар бир, уммат ҳолига,

Дин учун ғами йўқ, ғами молига,

Иймонини алишар отнинг ёлига,

Шу қадар қадрсиз бўлди бизга дин,

Қиёмат бошланса, тополмаймиз ин.

Ёзишим сабаби фақат нолишмас,

Ёки таслим бўлиб, йиғлаб қолишмас,

Ёки барига \"оптом\" ҳукм солишмас.

Мақсадим изоҳлаш, хорлик аслини,

Танитиш умматга, иблис наслини.

Биродар, сўнг гапим шу бўлар сенга,

Устозларим айтарди, таъкидлаб менга:

\"Чиқасан саодатга, нафсингни енга,

Сиғин нафсингамас, раҳмати кенга\"

✍️ Абу Сулайман

Send as a message
Share on my page
Share in the group