Translation is not possible.

Бугун бутун дунё (аслида ғарб мамлакатлари ва уларнинг таъсиридан чиқолмаган биз каби осиёликлар) гендер тенглик, аёллар ҳуқуқи деб бонг урмоқда. Бугунги кунда аёллар ҳуқуқи тўлиқ топталаётган ва аёллар энг кўп зўравонликка учраётган ерлар ўша Ғарб ва Американинг ўзи эмасми? Тўғри, бизда ҳам охирги вақтларда бундай ҳолатлар кузатилиб турилибди ва айнан ўша гендерчиларнинг чиқишларидан сўнг учрамоқда.

Аслида гап бизнинг мамлакат ҳақида эмас. Бугун биз учун гендер тенгликда ўрнак бўлаётган Ғарб давлатларидан бири Франциянинг Париж шахрида Олимпиада ўйинларига старт берилди. Олимпиададан аввал франсузлар Олимпиадада иштирок этишда ва муҳлислик қилишда румоллик иштирокни тақиқлади. Табиийки мусулмон давлатлар ва номигагина инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эътироз қилиб, изоҳ талаб қилди. Франсия эса оддийгина \"Биз дунёвий давлатмиз ва биз ҳеч қандай диний қарашлардан ҳолимиз ҳамда диний тарғиботни қоралаймиз\" дея изоҳлади.

Кутилганидек ҳамма жимланди, эътирозлар ҳам қарши фикрлар ҳам тўхтади. Энг қизиғи кеча 24 июль санасида Олимпиада ўйинларига старт берилди ва бу стартни черков руҳонийси Инжил китобидан оятлар келтирган ҳолда дуо қилиб бошлаб берди.

Ўз-ўзидан савол туғилади, Инжил оятлари, руҳоний бу дин эмасми шунда? Ёки Франсия учун дин фақат исломми? Мамлакатдаги барча диний таъқиқлар фақат ислом дини ва мусулмонлар учун ишлайди ҳолосми ёки?

Одамни жахли чиқиб анави эманэл МАКАРОНни дунёдаги барча сўкишлар билан таърифлагинг келади.

Ҳа, булар ҳам билади ўзи аёллар кимлар учун қадрли эканлигини. Шу билганликлари учун ҳам маънавий томондан ҳужум қиладилар. Биз каби соддалар эса уларнинг тузоғига тушиб, уларни олқишлаймиз ҳолос😔.

6 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group