Translation is not possible.

Аммо бу уринишлар фақат молу дунё топиш, бу дунёнинг зийнати учун бўлгани учун кўпинча ахлоқ доирасидан чиқиб инсониятга таҳдид соладиган натижаларга олиб бормоқда.

Мисол учун атомга оид илм тинчлик мақсадида фойдаланиш ўрнига дунёни парчалаб ташлаш кучига эга қуролларга айланди. Атом электр иншоатларидан кўра оммавий атом қирғин қуролларига аҳамият кучайиб кетди.

Биология илми ҳам инсониятга фойда бериш билан бирга биологик қуроллари орқали барча инсониятга таҳдид солувчи кўчга айланиб қолди.

Кимиё илм одамлар учун кўплаб фойдали хизмат қилиши билан бирга кимёвий қуроллар инсониятга энг ҳалокатли таҳдид солувчи хатарга айланиб қолди.

Буларга ўхшаш ҳалокатли мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Уларнинг ҳаммаси европада илм дину диёнатни инкор қилиш асосида эканидир. Уларда илм-фан ривожланиши учун динни инкор қилиш шарт деган хаёл ўрнашиб қолган.

Динни, диёнатни инкор қилиш, Аллоҳ таолога куфр келтирароқ илм-фан билан машғул бўлиш яхши оқибатга олиб бормаслигини ғарбдаги бугунги инсоний фазилатлар, одоб-ахлоқ, руҳий тушкунлик борасидаги ҳалокатли ҳолатдан англаб олинса ҳам бўлади.

«Олам ва одам дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Send as a message
Share on my page
Share in the group