5 month Translate
Translation is not possible.

ҲОЙ ЎҒРИ, СЕВГАН УХЛАДИ, ЛЕКИН СЕВИЛГАН УЙҒОҚ...!

Бир куни Робиятул Адавийя тунги намозга туриб, ибодат қила бошлади. Намозини ўқиб бўлиб, Аллоҳга шундай дуо қилди:

- Эй Аллоҳим! Ҳозир кўпчилик ухлади, яна кўплари яхши кўрганлари олдига кетди, мен эса Сенинг ёнингга келдим. Чунки менинг севганим фақатгина Сен бўласан...!

Шундан сўнг жиққа кўз ёшлари билан тиловати Қуръону дуолар ила зикруллоҳни бошлади. Умуман олганда Робиятул Адавийянинг ҳар кунги тун билан учрашуви шу зайлда ўтарди. Бугун ҳам барча ибодатдларни бажариб бўлиб, жисмонан пайдо бўлган ҳорғинликдан чарчаб қолди ва кўзлари бехосдан ширин уйқуга кетди. Шу маҳал эшикдаги омонатгина турган қулфни бир Худо бехабар ўғри оҳиста бузиб, ичкарига кирди. Тим қоронғуликда хароба кулбанинг тўрт бурчагини кўздан кечираркан, бир четда жойнамоз устида ухлаб ётган қари аёлга назари тушди. Яна атрофни кўздан кечириб, олишга арзигулик ҳеч вақо йўқлигини кўриб, қаттиқ афусусланади ва: \"Эҳ, аттанг нотўғри жойга кириб қолибман...\" деб ўз-ўзини койиб қўйди. Шундай бўлсада, кирган жойдан қуруқ қайтиш йўқ деб, кўзига кўринган бир-икки нарсани тезда олиб қопига солди. Бошини кўтариб эшик томон юраман деса эшик йўқ. Ҳозиргина кирган эшик жойида йўқ эди. Ўзи кичкинагина кулба, тўрт томонни қўли билан пайпаслаб чиқди, барибир эшикни тополмади. Юраги бироз безовталанди. Қопни очиб олган нарсаларини ташқарига чиқариб, бошини кўтарганди қараса эшик жойида яна турибди. Э бу қандайдир тушунарсиз ҳолат деб, бехосдан олдида турган нарсаларни яна қопига солди. Шу маҳал кўзининг қири билан эшик томонга қараганди эшик яна жойида йўқ. Энди бу ишга жиддийроқ қаради. У буни бир неча марта такрорлади ва ғайри оддий ҳолатга, бир-неча бор гувоҳ бўлди. Шу пайт деворлар орасидан:

- Эй бадбахт ўғри! Севган киши ухлагани билан, севилмиш Зот уйғоқ ахир! - деган қўрқинчли овоз чиқди. Бу даҳшатли нидодан ўғрининг бутун вужудини совуқ тер босиб, титрай бошлади. Робиятул Адавийя ҳали ҳамон ширин уйқуда эди. Ўғри эса ичидан пайдо бўлган кучли ҳаяжон билан бутун оламларнинг яратувчиси бўлмиш Аллоҳ таолога чин юракдан тавба қилиб, калимаи шаҳодат келтириб мусулмон бўлди. Шу тариқа бир инсон Аллоҳнинг дўсти уйига ўғри бўлиб кириб, мўмин бўлиб чиқиб кетди.

«Сирлар хазинаси» рисоласи

t.me/uztasavvuf

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group