Ростгўйлик солиҳ амалдир. Солиҳ амалнинг охири жаннатдир. Киши ростгўй бўлишга ошиқади ва ниҳоят ушбу сифатга эга бўлиб, Аллоҳ ҳузуридаги олий мақомга эришади. Сўнгра Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузурида у кишини \"сиддиқ\" деб ёзиб қўяди. Ёлғон эса разолатдир. У бандани қабиҳ ишлар томон етаклайди. Ушбу амал охири бандани жаҳаннам оловига улоқтиради. Банданинг ёлғончиликда давомли, мустаҳкам қолиши \"ёлғончи\" деган номга сазовор бўлишига, хатто Аллоҳ ҳузурида \"каззоб\" деб ёзиб қўйилишигача олиб боради. Ёлғончи инсон охир-оқибатда жаҳаннамга равона бўлади. Жаҳаннам нақадар ёмон жойдир.
\"Риёзус Солиҳийн Мухтасар Шарҳи\" китобидан.