Translation is not possible.

Синиқ қалб

Ривоят қилинадики, Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди:

\"Эй Мусо! Менга хазинамда бўлмаган нарсани келтир\".

Мусо алайҳис салом сўрадилар:

\"Эй Роббим! Сен оламлар Роббиси бўлсанг, Сенинг хазинангда нима бўлмаслиги мумкин?!\".

Аллоҳ таоло деди:

\"Эй Мусо! Менинг хазинам кибриё, азизлик, улуғлик ва қудратга тўла. Аммо унда ўзни паст тутиш, синиқлик ва мискинлик йўқдир. Мен қалблари Менинг учун синиқ кишилар ҳузуридаман. Эй Мусо! Менга яқин бўлгувчилар булардан кўра буюкроқ нарса ила менга яқин бўлиша олишмайди\".

(“Бурҳонул-Муаййид”)

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group