Translation is not possible.

Бомбаланаётган Ғазо: 237-куннинг асосий воқеалари

Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Нусайрат лагери ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Кун давомида 75 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 36171 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Наблус, Тулкарм, Халил ва Рамаллаҳга бостириб киришди. Катта миқдордаги ҳарбий техника ва аскарлар жалб этилган. Уйларга газ бомбалари ташланди. 5 фаластинлик яраланган.

▪️Қаршилик жангчиси Наблусдаги назорат пунктига машинада ҳужум қилди, икки ишғол аскари ҳалок бўлди. Жами Ғарбий Соҳил қаршилик кучлари 24 соат ичида 18 та операция ўтказди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Бизнинг жангчиларимиз Ғазо шаҳри ғарбида мураккаб операция ўтказиб, бинолардан бирида қамал қилинган сионист отрядни йўқ қилишди.

▪️Ишғол 24 соат ичида Ғазода 21 аскар яраланганини тан олади; Ал-Қассам маълумотларига кўра, 15 га яқин аскар ҳалок бўлган.

▪️Хитой раҳбари Си Цзинпин: Биз 1967 йилги чегаралар ичида пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган Фаластин давлатини яратишни қўллаб-қувватлаймиз. Ғазодаги тинч аҳоли азобланишига барҳам бериш керак ва биз УНРВАга шошилинч қўшимча ёрдам берамиз.

▪️Фашист самолётлари Рафаҳ ғарбида ярадорларни қутқаришга уринаётган Қизил Ярим ойнинг икки нафар тиббий ходими тез ёрдам машинасини бомбардимон қилди.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group