Translation is not possible.

Қурьони Каримни ёд олишни ният қилган диндошларимга тавсиям бор:

•Энг аввалида кунларингизни тартибга солинг: ҳар куни Бомдот намозидан олдин ёки кэйин ярим соат (ёки ундан кўп) вақт Қурьони Каримни ёдланг. Ва шу нарса узлуксиз давом этиши лозим!

•Ёд олганларингизни бўш вақтларингизда такрорлаб юринг. Шунда жамлашингиз осон бўлади.

•Аввал жуда осон кўринганида ҳам, қийин пайтларда ҳам қатьиятли бўлинг.Ёд олишда қийинчикларга дуч кэлишингиз аниқ.

Шу пайтда шундай сўзлар ёдга кэлади:

Кўринди аввал ишқ осон-у, сўнгра тушди мушкуллар.

Ушбу тасаввуфий сўзлар аслида бошқа маьнода, аммо Қурьони Каримга ошиқ бўлганларга ҳам нисбат бэрсак тўғри бўлса кэрак! Зотан, Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган амалларнинг энг яхшиси, Қурьони Каримни ёд олиш, тиловат қилиш ва уни ҳаётга тадбиқ қилишдир!

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group