Translation is not possible.

Ажиб қабристон

Қадимда бир қабристон

Мавжуд эди хўп улкан,

Кирган киши ҳайратдан

Ёқасин ушлар экан –

Чунки унда тошларга

Берилмас экан ҳеч зеб,

Ёзилганди "бир, икки…"

"Нари борса уч йил" деб!

Дуч келарди нигоҳлар

Бунда ажиб сирларга –

Жуда ошиб борганда

"Беш йиллик умрлар"га…

… Бир кун бу ҳол сирини

Англаёлмай, бир қатор

Шогирдлар Устозидан

Сўраб кўрдилар такрор:

"Бунча кам яшаганлар,

Гўдакларми бу ерда?"

Устоз ўйчан боқиб-ла

Ажиб сабоғин берди:

"Ёзилмаган бу тошга

Инсоннинг тўлган умри,

Бунда ёзилган фақат

Яхшилик қилган умри!"

Юрак-юракка етиб

Борди Устоз сўзлари,

Кейинги васиятдан

Ёшга тўлди кўзлари:

– Мен ўлсам, – дерди Устоз,

Тош қўйманг зийнату зеб,

Қабримга ёзинг фақат

"Туғилдию, ўлди!" деб!

"Эзгулик-ла яшаган

Умрим менинг нолга тенг!

Шу боис, туғилгану

Дарҳол ўлган эди, денг!!!"

Бир шогирд шунда ногоҳ

Жавоб топибди тезда:

"… Унда биз аниқ ўлик

Туғилган эканмиз-да?!"

P.S.: Умрингизни "ўлик" ҳолда ўтказиб юборманг!

Send as a message
Share on my page
Share in the group