ТОРТИШУВ
Бир подшоҳ масжид олдидан ўтаётиб азон айтилаётганини эшитиб тўхтабди. Қараса азондан сўнг намозга ҳеч ким келмабди. Шунда подшоҳ азонни қайтариб айтишни буюрибди. Муаззин иккинчи марта азон айтганда одамлар масжид олдига тўпланишиб, «Нега икки марта азон айтдинг», деб муаззинни «урушиб беришибди». «Бир вақт намозга бир марта азон айтилади», деб муаззин билан баҳслаша бошлашибди.
Бугун биз мусулмонлар шу кўйга тушдик. Худди ўз ишларимизни қойилмақом қилиб қўйгандек имомлар ва муаззинларимизга ақл ўргатишга киришиб кетдик. Аҳли илмларимиз билан талашиб-тортишишга соатлаб вақт топамиз. Дин ишини ўз аҳлига топширмаймиз. Аксинча ҳар бир диний масъалага бурнимизни тиқмасак кўнглимиз жойига тушмайди..
Шайх Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ