Translation is not possible.

Ёшлигимда...

Дадам ишдан келганида кийимларидан тер ҳиди келиб турарди. Қучоқлаш учун борганимда бу ҳид ёқмасди. Шу сабаб имкон борича тезроқ саломлашиб, нари кетишни хоҳлардим.

Яқинда ўша тер ҳидини жуда соғиниб ёнларига бордим.

Ўша-ўша тер ҳиди. Тўйиб ҳидлаш учун маҳкам қучоқладим. Билмайман, қанча қолдим бу ҳолатда. Бир пайт қоровул келиб ҳаёлни бузди.

Охирги оятларни уч марталаб такрорлашимга тўғри келди. Томоғимга тиқилган соғинч сабаб гапиролмай ҳам қолгандим.

t.me/tuproqlik

Send as a message
Share on my page
Share in the group