Translation is not possible.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ёрдамсиз ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар».

📚Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Баъзи "ақилли" кишиларни кўряпмизки Ғазодаги мусулмон мужоҳидларни айбини санаш билан овора. Биламиз сиз хатосиз, айбсиз ва бекамикуст инсонсиз. Аммо ҳеч бўлмаганда шу мусибатлар вақтида тилингизни озгина бўлса ҳам тийиб, Ғазоликлар ҳаққига дуода бўлинг!!! Уларни айбини санашликни бироз ортга суриб туринг!

@AbuUmarTolibon

5 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group