Translation is not possible.

Kim bilan maslahatlashish darkor⁉️

Қис ибн Соъида ўғлига насиҳат қилиб деди:

“Қатъиятли бўлса-да, жуда машғул одам билан (муҳим ишларингда) маслаҳатлашма. Закий бўлса-да, оч-наҳор одам билан маслаҳатлашма. Яхши маслаҳатчи бўлса-да, ҳадик, қўрқувда турган одам билан ҳам маслаҳатлашма. Оқил бўлса-да, ғам-қайғуга чўмган одам билан маслаҳатлашма.

Чунки ўта машғуллик, очлик, хавотир ва ғам-ташвиш ақлни тўхтатиб, тўсиб қўювчи ҳолатлардир. Ундан яхши фикр туғилмайди ёки яхши фикр ундан тасдиқланмайди”.

✍ Араб тилидан Анвар Аҳмад таржимаси

Hysayn Buxoriy

Send as a message
Share on my page
Share in the group