Translation is not possible.

🌸 Аёл ўз севганининг ёнида сукут сақласа, сўзлар кўзёши кўринишида келади...

🌸 Аёл аввалига сизга яқинлашишдан қўрқади. Охирида сиз ундан узоқлашганингизда у аччиқ кўзёш тўкади. Буни кўпчилик тушунмайди.

🌸 Аёл ё буюк макр, ё буюк севгидир. Қай бирини танлаш ўз қўлингизда. Макр қилсангиз, макр қилади. Севсангиз, жонини беради.

🌸 Аёл ўзи касал бўлса ҳам, ўзи ғам ичра бўлса ҳам, тасалли беради. Бемор бўлсангиз, чарчаган бўлсангиз ҳам, туни билан ухламай, қараб чиқади. Ўзи танимаган инсонининг қайғусидан ташвишланади.

🌸 Аёл қанчалар улғаймасин, унга болаларга қилинадиган беғубор муомалани хоҳлайди.

🌸 Ўзингиз билан қайғулар оламини кўтариб келган бўлсангиз, аёлнинг қалб эшигини қоқманг!

🌸 Аёл... унга бағритошлик қилсангиз ҳам, у меҳр-шавқатни тарк этмайди.

🌸 Аёлнинг тантиқлиги, рашкларини фақат уни чиндан севгангина кўтаради.

🌸 Аёлдан инсонийлик, мулойимликни ўрганиш эркак учун айб эмас.

🌸 Аёл хиёнатдан, йўқотишдан, айрилиқдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини онсонликча унутмайди.

🌸 Аёл отасиз боласини тарбиялай олади. Лекин эркак киши онасиз болани улғайтириши амри маҳол.

🌸 Оиз Қорнийнинг ажойиб сўзлари бор: «У ҳеч нарса бўлмайди. Истасанг, «барча нарса» бўлади.

🌹Сенга руҳ пуфланганда аёлнинг қорнида бўласан.

🌹Йиғлаганингда аёлнинг қучоғида бўласан.

🌹Ошиқ бўлганингда аёлнинг қалбида бўласан.

🌹Шундай экан, унга юмшоқ бўл! Аёл омонат. Хор қилишинг учун яратилмаган».

🌸 Турмушга чиққан;

Ҳали чиқмаган;

Ажрашган;

Бева қолган ҳар бир аёл

ЯШАСИН!

🌸 Аёл кишининг турмушга чиқиши ё ажрашиши билан ҳурмати кўпайиб, камайиб қолмайди. У Аллоҳнинг нозик хилқати...

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group