Translation is not possible.

Бир неча йил аввал исломни қабул қилган ва ўшандан кейин исмини Юсуф Ислом деб ўзгартирган британиялик поп афсонаси Cат Стивенс (Cat Stevens) Туркияга ташрифи чоғида оммавий ахборот воситалари орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Туркия ахборот агентлиги журналистларидан бири унга қуйидаги саволни берди:

“Бир эркакнинг тўрт нафар аёлга уйланишига рухсат берган, ўша ҳозир сиз қабул қилган Ислом ҳақида нима дейсиз? Буни қандай мантиқ билан асослаш мумкин? Қандай қилиб сиздай маърифатли созанда бундай тузоққа ўхшаган нарсани қабул қилди? "

Юсуф Ислом шундай жавоб берди:

“Сиз гўёки менинг исломдан олдинги ҳолатимни биладигандай даъво қиляпсиз. Мен мусулмон бўлгунимча шу қадар кўп аёллар билан бирга бўлганманки, уларнинг сони қанчалигини ҳам билмайман. Мен ҳаттоки ўша аёллардан фарзандли бўлганимни ҳам билмасдим. Мен ўшандай бузуқ ҳаёт кечирганимда, сизлар мендан хурсанд бўлгандингиз. Ҳозир эса мен мусулмон бўлдим ва фақат битта аёлга уйланганман. Мен иккинчи аёлга уйланиш ниятим йўқ. Исломий ҳаёт тартиби эркак кишига тўрт нафаргача аёлга уйланишга рухсат бериши билан бир қаторда, эркак кишига аёл ва фарзандларга нисбатан ҳам бир қанча катта масъулиятларни юклайди. Ғарбда бундай масъулият йўқ. Бола отасини танимайди, ота эса фарзандларини кўрмасдан бу дунёни тарк этади."

P/S: Эслатма! Туркия секуляр мақомидаги мамлакат бўлгани учун, у ердаги жамиятда мусулмонлар билан бирга, дахрийлар ва мусулмон бўлмаганлар ҳам яшаб келишади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group