Translation is not possible.

ТЎҒРИ ЭТИҚОДЛИ ЖУФТИ ҲАЛОЛ ТАНЛАШ

Турмуш деган машаққатли йўлда йўлдош танлар экансиз,

бўйи-бўйингизга мос тушмаса ҳам, қоши кўзи қора бўлмаса ҳам аммо эътиқоди эътиқодингизга мос тушадиганини танланг.

Чунки агар эътиқоди бир хил йўлдош бўлмаса дин йўлида юриш азоб бўлади.

Агар сиз мусиқа эшитмасангизу, жуфтингиз ғирт мусиқа шайдоси бўлса,

Сиз янги йил қутламасангизу,

жуфтингиз арча ясатиб турса,

сиз эркак-аёл аралаш давралардан қочсангизу,

жуфтингиз номаҳрамлардан таъб тортмаса, сиз ичкилик бор дастурхондан нафратлансангизу,

жуфтингиз ундан ҳазар қилмаса,

Сиз "аҳмоқ" деган ҳақоратни ҳам ўйлаб тилга олсангизу,

жуфтингизнинг оғзини солиғи фаҳш тўла сўкиниш бўлса,

Сиз сеҳр тугул,бидъатдан ҳам тақво қилсангизу, жуфтингиз руҳларга атаб қозон қайнатиб, жинларга ва пирларга атаб жонлиқ сўйиб турса,

сиз 8-мартни қутламасангизу, у эса совға кутиб хафа бўлса,

Оқибатда ё оила деган қўрғон бузилиб кетади, ёки эътиқодингиз.

Натижада иймонингиз завол топади.

Эркак бўлсаку бир амаллаб аёлини ўз йўлига юргизиб олар.

Аммо аёл ҳеч қачон эркак кишини ўз йўлига юргиза олмайди.

Ахир бекорга Аллоҳ таоло мусулмон эркакларни аҳли китобларга уйланишига руҳсат берди-ю, муслималарни фақат мусулмонга никоҳланишини хоҳладими?

Шундай экан қошу-кўзи қорасига, бўйи-басти келишганига эмас,

эътиқоди соғломига толиб бўлинг.

Шунда ўзингизни ҳам, фарзандларингизни ҳам эътиқодини сақлаб қола оласиз.

Send as a message
Share on my page
Share in the group