Молик ибн Динордан тавба қилишига нима сабаб бўлганини сўрашди. У бундай жавоб берди: «Илгари мен ўйин-кулги ва ичкиликка қаттиқ берилган эдим. Кўнгил хуши учун бир жория сотиб олдим. Маълум муддат ўтиб, қизчалик бўлдик. Мен қизимни жуда яхши кўрардим. Ўсиб-улғайиб эмаклайдиган, кейин юрадиган бўлди. Қачон мен ароқ и****қчи бўлсам, у қўлимдан тортиб олиб, ароқни тўкиб юборар эди. У икки ёшга етгач, вафот этди. Мен қайғуда қолдим...
Шаъбон ойи эди. Бир куни ярим тунда ичиб маст бўлиб ухлаб қолибман. Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим бўлибди. Қабримдан чиқиб келибман. Бундай қарасам, ёнимда катта аждар мени емоқчи бўлиб турибди. Ундан қўрқиб қочдим, у эса орқамдан қувлай бошлади. Ҳар қанча тез чопсам ҳам, ундан бутунлай қочиб кетолмасдим. Қоча туриб йўлда оппоқ либосли мункиллаган чолни учратдим. Унга:
«Эй отахон, мени анави аждардан қутқаринг. У мени емоқчи, ҳалок қилмоқчи», деб ялиндим. У:
«Эй ўғлим, мен қариб, кучдан қолганман, у мендан қувватли, унга кучим етмайди. Сен қочиб, йўлингда давом этавер-чи, шояд Аллоҳ сени ундан халос этса», деди. Мен тезроқ чопа бошладим. Аждар ҳам изимдан қолмай келар эди. Югура-югура дўзах табақаларига келиб қолдим. Дўзах қизиб, қайнаб ётарди. Унга тушиб кетишимга бир оз қолди. Шунда кимдир:
«Сен менинг аҳлимдан эмассан», деди. У ердан бурилиб, яна қоча бошладим. Аждар ҳамон қувлаб келар эди. Қоча-қоча кўзни қамаштирадиган нурли тоққа яқинлашдим. Тоғда қасрлар бўлиб, уларнинг эшик ва пардалари кўзга ташланиб турарди. Шу пайт кимдир:
«Душмани етиб, ҳалок этмасдан туриб манави бечорани қутқаринглар!» деди. Эшиклар очилиб, пардалар кўтарилди, у ердан юзлари ойдай болалар чиқиб келишди. Қизим ҳам улар билан бирга эди. Мени кўриб, олдимга тушди. Ўнг қўли билан аждарни урган эди, қочиб кетди. Кейин тиззамга ўтирди-да:
«Эй отажон, «Имон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ (Қуръон)га мойил бўлиш (вақти) келмадими?!» (Ҳадид сураси 16-оят) деди.
«Эй қизим, сизлар ҳам Қуръонни биласизларми?» деб сўрасам, «Ҳа, сизлардан кўра яхшироқ биламиз», деб жавоб берди.
«Бу ерда нима қиласизлар?»
«Биз мусулмонларнинг вафот этган ёш болаларимиз. Қиёмат кунигача шу ерда сизларни кутиб яшаймиз».
«Эй қизим, мени қувлаб, ҳалок этмоқчи бўлган аждар нима эди?»
«Эй отажон, у сизнинг ёмон амалларингиз. Уни кучайтириб – кўпайтириб юбордингиз. Шунинг учун сизни ҳалок қилмоқчи бўлди».
«Ҳалиги мункиллаган чол ким эди?»
«У сизнинг яхши амалингиз. Уни заифлаштириб – камайтириб қўйдингиз. Шу боис унинг ёмон амалингизга кучи етмади. Аллоҳга тавба қилинг. Ҳалокатга дучор бўладиганлардан бўлманг», деб юқорига кўтарилиб кетди. Мен чўчиб уйғондим ва дарҳол Аллоҳга тавба қилдим».
Эй биродар, хоҳ ўғилдир, хоҳ қиздир ёшлигида вафот этган фарзанднинг баракасини кўриб қўйинг. Агар ота-она савоб умидида сабр қилар ва «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», дейишар экан, улар учун Аллоҳ ваъда қилган яна бошқа кўплаб манфаатлар ҳосил бўлади.
"Гуноҳи кабиралар" китобидан
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.