#ЗАЙНАБ_БИНТИ_ЖАҲШ_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲО
Қурайшнинг зўрлари уйланай дея,
Совчисин жўнатди бир азиз гулга.
Пайғамбарчи сизга қилди тавсия,
Турмушга чиқмоқни собиқ бир қулга.
Ғазабга миндингиз "Собиқ бир қулга,
Мендайин оқсуяк тегадими?" деб.
"Ўз нафсига қарши бориб бўлса ҳам,
Инсон амрга бош эгадими?" деб?
Сиз пайғамбар бирла сўзлашаркансиз,
Бирданига ваҳий келиб ҳам қолди.
Сизга йўл кўрсатди Қуръони Карим,
Азҳоб сура-оят ўттизу олти.
"Ҳеч бир мўмин эркак ва мўминага,
Аллоҳ ва Расули ҳукм қилган дам.
Ўзларича бирор ишни иҳтиёр,
Қилмоқ мумкин эмас"-оятда шу жам.
Аллоҳдан қўрққанча итоат билан,
Набийнинг гапига кўндингиз шу пайт.
Нафсга қаршиларга берар дунё тан,
Сизни никоҳига олар бўлди Зайд.
Зайд ким?
Пайғамбарнинг асранди ўғли,
Дарожати баланд улуғ бир одам.
Аммо ажрашдингиз турмушингизга,
Бир йилдан сал кўпроқ вақтлар ўтган дам.
Аммо қолдирмади Хақ сизни ёлғиз,
Гарчи у қулларни доим синовчи.
Набий ўзи сизга солдилар оғиз,
Жаброил бўлмишдир ўртада совчи.
Қизларни отаси ё бирор валий,
Куёвга узатар ўзлари хохлаб.
Сизни эса асли ҳаммадан Олий,
Аллоҳимнинг Ўзи қўйди никоҳлаб...
Қайси аёлда бор бундайин фазл,
Бундайин дарожат бунчалар обрў?
"Мана менда бор деб" келолмас асли,
Бирор аёл зоти сизга рўбарў.
Бу никоҳ амалга ошгани бўлди,
Тоза бир тилакнинг тоза ниятнинг.
Асранди ўғилнинг ажрашган ёрин,
Олиб бўлмас деган жоҳилиятнинг-
Мантиқсиз қонунин бузди бу нигоҳ,
Қуръонда қилинди бу ишлар зикр.
Ўн тўрт асрдирки ҳаммамиз огоҳ,
Ўқиб-уқиб қилдик бу хақда фикр...
О сиз бу замонда яшасайдингиз,
Қалбингиз бермасди менимчалик дош.
Кўрар эдингизда нафсга чўкиб тиз,
Кундош кундошига отганлигин тош...
Сиз эса энг ростўй аёл эдингиз,
Ойишага туҳмат қилинганида.
Пайғамбарга фақат чин сўз дедингиз,
Кимнинг ким экани билинганида.
Кундоши хақида сиздан гўзалроқ,
Таъриф сўзлаган йўқ туҳмат қилмайман.
Дедингиз: "Оиша тўғрисида мен,
Яхшиликдан бошқа нарса билмайман"
Туғишган аканиз вафоти хақда,
Сизга келтирилди бир куни хабар.
Сизчи сўрадингиз шунда хушбўйлик,
Ўздан анқисин деб ширин мушк анбар"
"Дедингиз:"Қасамки мушк суртадиган,
Ҳолатим йўқ менинг мусибат қаттиқ".
Фақат билганим шу мотам тутилса,
Гуноҳ бўлар экан уч кундан ортиқ".
Уммат онасисиз сиз хақингизда,
Ўқир ҳар иймонли кўзларин ёшлаб.
Садақани кўп-кўп қилардингизда,
Тикувчилик қилиб, терини ошлаб.
Пайғамбар айтарди:" Менинг ортимдан,
Қўли узунингиз етишар энг тез"
Ҳамма ким етар деб қизиқиб зимдан,
Қўлларини ўлчаб юришди ҳар кез"
Пайғамбар ортидан энг тез етишган,
Сиз бўлдингиз, бундан эмасман маҳзун.
Эҳсон-садақани жуда кўп қилган,
Сизнинг қўлингизда ҳаммадан узун.
Бемор чоғингизда кетмай дардингиз,
Ҳазрати Умарнинг ҳаёлларидан.
Сўради: "Ким қарар беморга энди"
Буюк пайғамбарнинг аёлларидан.
Набий завжалари бердилар жавоб:
"Албатта беморга қарагувчи биз"
Сочингизни тараб ювиб кафанлаб,
Кундошлар ёш тўкди кетган чоғда сиз.
Сиз менинг онамсиз сиз хақингизда,
Ёмон гап айтганнинг кўзин ўяман.
Гўзал ва хайрли ният бор бизда,
Исмингиз қизимга бир кун қўяман.
Бутун олам аро жар солсин жарчи,
Аллоҳнинг йўлига жоним бўлсин баҳш.
Расулуллоҳ отам эмасдир гарчи,
Менинг онам бўлар Зайнаб бинти Жаҳш.
@A_meshayan
18:16-17.04.2024
Абдураҳмон Мешаян