Translation is not possible.

Уйланганимдан кейин кўзимни тияман ва шаҳватимни жиловлайман!

Бундай деб ўзингни алдама.

Бу нарса шайтоннинг найрангларидан бир найранг ҳолос. Гапимга ишонмасанг, бу ҳақида уйланганлардан сўра.

Битта хотини бор иккинчини,

Иккита хотини бор учинчини,

учта хотини бор тўртинчини,

тўртта хотини бор эса, иложи бўлса бирорта ёқмай қолганини талоқ қилиб ёки бирор йўл билан чўри олсам, ҳуллас доимо мийясида яна уйланиш бўлади.

Эркак киши хотинга тўймайди.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтганлар:

"Эркак киши агар битта катта шаҳарни барча аёлларига уйланган бўлса ҳам, агар бошқа бир шаҳардан бошқа бир аёл келиб қолса, "менимча шу ҳаммасидан бошқача бўлса керак" деб ўша аёлга етишни орзу қилади".

Айтишинг мумкин:

" Эе агар севса зерикмайди" дейишинг мумкин.

Йўқ биродарим зерикади. Бунга яққол далил эса, инсон жонидан ортиқ кўрадиган фарзанди катта бўлганида яна ширингина, миттигина чақалоқ орзу қилиб қолишидир! Зотан инсон ўз боласини қаттиқ севади, лекин барибир ундан қайсидир маънода зерикади!

Ҳозирги ҳолатингни назорат қил!

Инсон ҳозирини шукрини адо қилса, Аллоҳ унга мукофот ўлароқ унда йўқ неъматларни беради!

Аёл-қизлар учун ҳам айни шу қоида ишлайди

Muhsinun

Send as a message
Share on my page
Share in the group