Қуртубий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Имом Шаъбий "Кифоя" китобида шундай деган: "Имом Абу Юсуфга вафот они яқинлашганда, Раббига нидо қилган экан: "Эй Аллоҳ, Ўзинг биласан, содир бўлган ҳар бир ҳодисанинг ҳукмини билиш учун Сенинг Китобингга назар солдим. Ундан жавоб топсам, шуни олдим, йўқса, Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига қарадим. Улардан ечим топсам, шу билан кифояландим. Аммо ҳадислардан топмасам, саҳобаларнинг сўзларига қарадим. Агар улардан ҳам жавоб топмасам, Абу Ҳанифани ўзим ва Сенинг орамизда кўприк қилдим. Эй Аллоҳ, Ўзингга маълум, менинг ҳузуримга икки киши жанжаллашиб келганда, бири бечора ва бошқаси кучли бўлса ҳам уларни тенг деб билдим. Қалбим кучлисига қараб оғиб кетмади. Эй Аллоҳ, Сен буларни билиб турибсан, энди менинг гуноҳларимдан ўтиб юбор!".

Зоҳид Кавсарийнинг "Ҳуснут тақозий фий сийратил Имам Аби Юсуф ал-Қозий" китобидан.

Mesaj olarak gönder
Sayfamda paylaş
Grupta paylaş