Translation is not possible.

Ҳаётим бой эди турфа синовга,

Хар лаҳзада қалбимни тирнарди алам.

Ёнимда булганлар кетди бирма бир

Факат колгани эса қоғоз ва қалам.

Дард тўла қалбимла мисралар ёзар,

Кўз ёшлар ила намланган қогоз.

Қалам сиёҳинла бирлашар ёшлар

Гуё билганидек мисра хали оз.

Биламан, хали келар ёруг кунлар ҳам,

Биламан, хаммаси топгайдир якун.

Лек сўнгида қолганлар булар жуда кам,

Дуо қилиб туришар ҳоҳ кун-у, ҳоҳ тун.

Эй қалам тухтагил, бироз ором ол

Сени тутган қўллар ҳам оромин олсин.

Мени пешонамга битгани буткул

Яратганнинг чиройли ҳикмати бўлсин.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group