Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
«Зикр амалларнинг энг афзали ва энг енгилидир. Айниқса, енгил бўлгани боис Рамазон кечаларида янада афзалроқ бўлади. Қадр кечасида эса савоби бир неча ўн минг баробарига кўпайиши умид қилинади.
Зикрларнинг энг афзали тавҳид калимаси бўлиб, унинг энг афзал сийғаси ушбудир:
" لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد و هو على كل شيئ قدير"
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува алаа кулли шайин қодийр».
(Маъноси: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. Мулк ва мақтовлар фақат Унга хосдир. У барча нарсага қодир Зотдир).
"Саҳиҳайн"да келган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бу калимани юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганнинг савоби берилади», дедилар.
— Агар банда Рамазоннинг охирги ўн кунининг ҳар кечасида бу дуони юз мартадан айтадиган бўлса, албатта Қадр кечасида ҳам айтган бўлади. Энди Қадр кечасининг фазилатини, яъни амаллар савоби бир неча баробарига кўпайтирилишини ҳисобга олсак, бу зикрни 100 марта айтган одам худди 300000 (уч юз минг)та қул озод қилгандек бўлади! Зотан, озод қилинган бир қул туфайли банда дўзахдан озод қилинади.
— "Саҳиҳайн"да келганидек: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ таоло (ўша қулнинг) ҳар бир аъзоси эвазига (озод қилган кишининг ҳам) аъзоларини дўзахдан озод қилади», дедилар.
***
Нақадар хайратланарли фазилат!
Бироқ, одамларнинг бу кечаларда бундай амалдан ғафлатда бўлиб, шунча савобдан бебаҳра қолишлари ундан-да хайратланарлироқ!