Беш маҳал намоз ўқишни жуда катта ва ҳеч эришиб бўлмас ишдек кўрадиган инсонлар учун бу ой ажойиб фурсатдир.
"Вақти келганда намозимни бошлайман", деган кишилар учун ўша вақт келди.
Намозни бошлашга ҳеч иккиланманг. Кейин ўқимай қўйса ёмон бўларкан, бошлаб қўйиб кейин давом эттиролмасамчи, каби қўрқувларни даф қилинг.
Аллоҳ гуноҳларингизни кечиришни, Раҳмати билан ўраб гўзал даражаларга кўтаришни хоҳлаган бир фурсатни қўйиб юборманг.
Кечаги ёмон ишларингизни юзингизга солиши мумкин бўлган инсонларнинг гапларидан қўрқманг. Хато ҳар биримизга хос. Ҳар бир инсон гуноҳ содир этади. Гуноҳкорларнинг энг яхшиси эса тавба қилувчилардир.
Сизни йўлдан урадиган инсонлар даврасини тарк этинг.
Озорлар бўлади, уларга сабр қилинг. Ҳаётингизни ўнглаш учун берилаётган имкониятни ортга сурманг.
Аллоҳ сизнинг гуноҳларингизни кечиришни истайди. Буни фақат нафсига қул бўлган кишилар ва шайтон истамайди. Улар сизни ўзлари билан қолишингизни исташади.
@Jamoliddin_blog

Jamoliddin_blog