#ibrat
Қайс ибн Саъд ибн Убода куддиса сиррухудан сўрадилар: "Ўзингиздан сахийроқ кишини кўрганмисиз?" Узот қуддиса сирруху жавоб бердилар:
"Ҳа. Бир гал саҳрода қандайдир аёлникида тўхтадик. Бир оздан сўнг эри келган эди, у уйларига меҳмон келганини айтди. Эри дарҳол бир бўталоқни келтириб сўйди ва биз учун атаганини айтди. Кейинги кунига эса яна битта бўталоқ сўйиб, уни ҳам биз учун қилганини ва у билан хоҳлаганимиздай иш тутишимиз мумкинлигини билдирди. Бизлар унга ҳалиги кеча сўйган бўталоғидан энди озгина тановул қилганимизни айтганимизда у:
"Мен меҳмонларимни кечагидан қолган таом билан сийламайман" деди.
Биз уникида ёмғир ёғаётгани сабаб икки ёки уч кун қолиб кетдик, у эса ҳар куни ўша қилган ишини такрорлади. Кетиш олдидан уйига юз динор қолдириб, аёлга:
"Эрингга бизнинг узримизни етказиб қўйгин", - деб жўнаб қолдик.
Кун роса қиёмига етган маҳал ортимиздан кимнингдир шошиб, бақириб келаётганини эшитиб қолдик, қарасак, бу ўша – уйнинг эгаси экан:
“Тўхтанг, энг зиқна суворийлар! Меҳмондорчилигимга сизлар нарх белгиладингизми, дарҳол пулларингизни қайтариб олинглар!..” – дея пулларимизни қайтариб берди.
📓Ахлоқус солиҳийн(Фидойилик, ҳимматлик ва саховат ҳақида қиссалар боби 199-200)