Translation is not possible.

Савиямиз нолга қараб қулади, ишонаверинг. Қайсидир жигули томошаси 100 миллиондан ўтибди. Тв даги сериаллар расвои жаҳон дейишади. YouTube бузуқликка тўлди. Бузуқи хотинлар ўртага чиқди. Бир шарманда хотин "фалон нарсани фалон қилса, фалон бўлади" деса, томошаси 10 кунда бир миллиондан ўтиб турибди. На уят қолди, на иффат. Улар хоҳлаганини қилади, гапиради, истаса кўрсатади. Уларга "ҳўй, Аллоҳдан қўрқ, миллатдан уял, тарбияли бўл" деган одам балога қолади. Даъват қилди, деб, ё жарима тўлайди, ё ўн беш сутка ўлтириб чиқади. Қаҳат аюм кино деган нарсани киносини чиқариб ташлади. Бошқалариям кам қилмади. Қайнотасидан ҳомиладор келин, куёвига хуштор қайнона, поччасига ошиқ қайнсингил, келинаяси билан юрадиган бола, отасидан туққан қиз...

Астағфируллоҳ! Бошқа мавзу йўқми? Мақсад бузишми, ё бузилганларни ишратини ҳавас қилдиришми? Четдан туриб ўзбек киносини кўрган одам "Ўзбекистон ж...хона, бузуқ қидиришга европага бориш шарт эмас, ҳар ким уйида қилаверади" демасмикин?

------

Эҳҳҳ...

Шунча гапни кимга гапирдим, ким нима қилди!? Мутлақо фойдаси йўқ. Ўша аввал айтганимдай, бу ижтимоий тармоқ "Искандарнинг шохи бор" деб, дард тўкиладиган қудуқ бўлиб қолди.

Салим Айюбий

Send as a message
Share on my page
Share in the group