Translation is not possible.

Рўза тутиб юрган одамлар!!!

Сиз Аллоҳнинг суйганларисиз

Фарзга амал қилганларисиз

Ҳақ деб нафсни тийганлари сиз

Рўза тутиб юрган одамлар!

Ортса очлик, чанқоқ илдизи

Сабр қилиб, чидаб кундузи

Яшашингиз иймоннинг юзи

Рўза тутиб юрган одамлар!

Жим қулоқлар, тортинган кўзлар

Ғийбатларни айтмаган сўзлар

Шайтонларни қақшатган сизлар

Рўза тутиб юрган одамлар!

Бўлиб турар Райёнга устун

Бир амал бор оламда бутун

Сиз соҳиби, яратган учун

Рўза тутиб юрган одамлар

Синов бахт деб дилни тўқлаган

Фаришталар келиб йўқлаган.

Расулуллоҳ(с.а.в) сизни мақтаган,

Рўза тутиб юрган одамлар!

Бир мақсадни қилган дилга ёд,

Чин бахт учун ўтказар ҳаёт.

Яратгандан олар мукофот

Рўза тутиб юрган одамлар!

Ризо учун талпинар юрак,

Амалингиз ниятдан дарак.

Табриклайман, Райён муборак

Рўза тутиб юрган одамлар!!!!

Send as a message
Share on my page
Share in the group