Translation is not possible.

Дуонинг кучини енгил санаманг. Чунки Ер юзида дуоингиздан кўра қувватлироқ нарса йўқдир. Ҳатто ижобати кечикканини кўрсангиз ҳам дуода маҳкам бўлаверинг, ишонинг, содиқ қалбдан чиққан дуо ҳаёт тарозуларини ҳам ўзгартириб, айлантириб юборажак. Доим ёдингизда тутинг, Нуҳ алайҳиссаломнинг: “Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер”, дуолари сабабидан дунёни сув босди. Сулаймон алайҳиссалом: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч ким етиша олмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин...”, дуоси ила ер юзининг мулки эгаси подшоҳи бўлган. Сўровинг қанча улкан бўлсада, Аллоҳнинг қудрати нақадар улканлигини унутма.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group