Translation is not possible.

ИФТОРЛИК АҲАМИЯТИ: ифторлик беринг!!!

Тушуниб олинглар, бошқалар ҳам яхшилаб тушуниб олишсин:

Бизни кимлардир ўзларича минг йиллик анъана ва қадриятларимиздан айирмоқчи бўлишаяпти. Диний ва миллий урф-одатларимизни ўзларининг аслида тўғри бўлмаган жимжимадор фалсафаси билан йўққа чиқармоқчи. Тушуниб олинглар, тушунтираман:

Айрим одамлар ифторлик бергандан кўра, унинг пулини кам таъминланган оилаларга, муҳтожларга тарқатиб берган яхшироқ, дейишаяпти. Баъзи бировлар эса, масалан, нос ёки сигарет чекадиганларга ифторлик қилиб бергандан кўра, бир қўйни сўйиб хомталаш қилиб тарқатганим яхши деяпти. Яна бошқа биров қорнини қаппайтириб, кекириб тўқ бўлиб юрганларга ҳамда ҳар куни ифторма-ифтор юрадиган ҳожи ака-ю домлажонларга ифтор қилиб бергандан кўра, ўша ифторга кетадиган сарф-харажатни рўзғорида етишмовчилиги бор кам таъминланган оилаларга тарқатганим яхши, дейяпти. Огоҳлантираман: бу одамларнинг гапи шайтоннинг васвасаси, холос.

Йўқ, уларнинг иши лойиқроқ ва савоблироқ эмас!!!

Холис ва Худо учун айтаман:

Ифторлик бериш суннат амал! Пайғамбаримиз алайҳиссалом севган ва тарғиб қилган иш, ифторлик бериш саҳобалар давридан бери келаётган мусулмонларнинг энг улуғ ва энг исломий анъаналаридан бири! Ифторлик бу мусулмончиликнинг шиорларидан бири!!!

Саҳобалар даврида бойи ҳам, камбағали ҳам ифторликка айтилаверган, бой саҳобалар ифторга бормай уйида оғиз очиб ўтирган эмас, улар ҳам ифторликка айтилган. Зотан, ифторлик мусулмонларнинг ижтимоий ва жамоавий турдагши жуда ҳам аҳамиятли тадбирларидан бири. Бошқа халқларда, бошқа динларда ифторлик деган тушунчанинг ўзи йўқ.

Айрим суннат амаллар бор, аҳамияти жиҳатидан фарзлардан устун туради ва фарзлардан кўра савоблироқ бўлади. "Радд ал-муҳтор" ва бошқа фиқҳий китобларда шундай амаллардан ўнлаб турини санаб берилган.

Ифторлик ҳам худди шундай савобли иш, у етимларга пул тарқатгандан ёки қўй сўйиб хомталаш қилиб етимлар уйига олиб бориб бергандан кўра уйда ифторлик қилиб бой-камбағалларни чақириб едирганнинг савоби кўпроқдир, диний жиҳатдан ҳам, миллий жиҳатдан ҳам аҳамияти устунроқдир.

Ифторликка рўза тутганлар ва шу маҳалладаги одатга кўра келадиганлар ҳақлидир, доимий бирга бўладиган дўст-ёронлар ёки ҳамкасблар – улар бой ёки камбағал бўлишидан қатъи назар, бирга ўтиришадиганларга ифторлик қилиб бериш афзалдир.

Сиз бир савобли иш билан бошқа бир савобли ишни аралаштирманг, чалкаштирманг ва бир-бирига қарама-қарши қўйманг. Ҳар бир савобли ишнинг ўз ўрни бор, ўз вазифаси бор, ўз жойи ва вақти бор. Масалан, бир миллион сўмга қўй олиб, қурбонликда қурбонлик қилиш вожиб. Йўқ, мен қўй сўйиб ўтирмайман-у, кам таъминланганларга ўн миллион сўмлик ун тарқатаман десангиз, бўлмайди. Шу ўн миллион сўмлик ишингиздан кўра бир миллионга қўй олиб, сўйдириб, уни фақат бойларга едирганингиз ёки фақат ўзингиз еганингизнинг савоби кўпроқ бўлади.

Чунки вазифани бажардингиз, ўзингизча шариат яратмадингиз, ўзингизча йўл тутиб, динни ўз ақлингизга бурмадингиз. Динга амал қилдингиз, бўйсиндингиз, холос.

Дин шундай нарса, дин ўзимиз хоҳлаган нарса эмас, Аллоҳ ва унинг Расули хоҳишидаги нарса, уни қилиш керак, ўзимиз ўйлаганимизни эмас.

Мен ҳажга бормайман-у, ҳажнинг пулига маҳаллани асфальт қилиб бераман ёки мактаб қураман десангиз, бўлмайди. Ҳар бир амални ўз ўрнида адо этишингиз керак. Аср ўзи 4 ракъат, мен аср ўқимайману, шом пайти 40 ракъат ёки 400 ракъат намоз ўқийман десангиз, ўтмайди. Муҳтожларга бериладиган садақалар алоҳида, ифторлик ва бошқа садақалар алоҳида. Ҳар бирининг ўз ўрни ва вақти бор.

Сизнинг рамазондаги вазифангиз рўза тутиш, фитр садақасини адо этиш ва ифторлик қилиб беришдир. Энг камида учта шу вазифа. Бойларимизда эса бунга қўшимча закот бериш, ана ўша етимларга хайр-эҳсон қилиш, талабалар ҳолидан хабардор бўлиш вазифалари ҳам бор. Рамазондан бошқа пайтларда эса кўприк қуриш, маҳаллаги асфальт этиб бериш, мактаб қуриш кабилар ҳам бамаслаҳат қилишлари мумкин.

Энди, дастурхоннинг масаласи ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Дабдаба ва хўжакўрсиндан сақланиши керак. Ҳар ким ўзининг кўрпасига қараб оёқ узатиши керак, гаражига яраша ёки пулига қараб машина олиши керак.

Send as a message
Share on my page
Share in the group