Ало ибн Зиёд дўзахни кўп эсларди. Бир киши унга: «Нима учун одамларни ноумид қиласиз?» деди. Ало ибн Зиёд бу танқидга бундай жавоб берди: «Мен одамларни ноумид қила оламанми? Ахир Аллоҳ таолонинг Ўзи: «(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфи- рат қилур. Албатта, Унинг ўзи ғофурдир, раҳимдир»67, «Ҳаддан ошувчилар – ана ўшалар дўзах аҳлидир»68 деган бўлса! Лекин сизлар ёмон амалларингиз эвазига жаннат башорати берилишини истайсиз. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзига итоат қилганга жаннат башоратини берадиган, осийлик қилганни эса дўзах билан огоҳлантирувчи қилиб юборган».