Translation is not possible.

Кимга осийлик қиляпмиз?

Бир солих зотдан унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У бун- дай жавоб берди: «Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга кайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. К,aрасам, умрим камайиб, гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Қайтадиган куним ҳам яқинлашиб келяпти, ўзим эса тавбага интилмаяпман. Билдимки, бу синовни тоғлар ҳам кў тара олмайди. Аҳволимнинг ёмонлиги ҳақида ўйлаб, уйдан чиқдим. Бир табибнинг олдидан ўтиб қолдим. Унинг олдида одамлар тўпланиб олган, ҳар бири дори учун идишлар кўтариб олган эди. Мен ҳам бориб, табибдан: «Гуноҳларга дори борми?» дедим. Табиб бир муддат ерга қараб турди- да, сўнг бошини кўтариб, «Агар гуноҳ қилмоқчи бўлган одам кимга осийлик қилаётганини билса, гуноҳ қилмаси- дан олдин эриб кетади», деди. Табибнинг бу гапи қалбим- нинг туб-тубига етиб борди. Уйга қайтиб кетдим. Ўшандан бери Мавлоимнинг эшигидан айрилмайман».

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group