Translation is not possible.

Қуръони карим қандай китоб?

Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Бу Китоб бандаларни энг тўғри йўлга бошлайди, нима ҳақ, нима ноҳақ, нима ҳалол, нима ҳаромлигини баён этади. Қуръон ҳукмлари ҳеч қачон эскирмайди, ўзгармайди, қиёматгача амалда бўлади. Қуръон ҳам қалбимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Қуръон қалбни ислоҳ қилади. Каломуллоҳ фақат айрим маросимларда, йиғинларда ўқиш ёки дам солиш учун эмас, инсонларни огоҳлантириш учун туширилган. Қуръон билан ҳамнафас инсон икки дунё саодатига эришади.

Аҳмадхон қори РАШИДОВнинг

"ҚУРЪОН илмлари" китобидан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group