#Ечим
❗️Муаммоларингиздан қутила олмайсиз, агар...
Профессор қўлига сув тўлдирилган идишни олдида, талабалардан сўради:
– Агар бу идишни шу ҳолатда узоқ вақт ушлаб турсам нима бўлади?
– Қўлларингиз оғриб кетади.
– Бир кун ушлаб турсам-чи?
– Қўлларингиз зўриқиб, уюшиб, мушакларингиз шикастланиши ҳам мумкин.
– Агар кун бўйи турсам, идишнинг вазни ўзгарадими?
– Йўқ!
– Хўш, бундан қутилиш учун нима қилишим керак?
– Оддий-ку! Идишни стол устига қўйинг!
– Баракалла! – кулиб жавоб берди профессор. Ҳаётда учрайдиган қийинчиликлар ҳам шунга ўхшайди. Агар муаммоларингизни бир неча дақиқа ўйласангиз, улар сизга яқинлашади. Ҳаёлингизни улар билан банд қилсангиз, тинкангизни қуритади. Кун бўйи шу муаммоларингиз дардида юрадиган бўлсангиз, миянгиз оғриб, тўғри қарор қабул қилолмайдиган ҳолга келиб қолади. Бу билан муаммоларингизнинг “вазни” ўзгармайди. Шундай экан, сабр ва дуо билан Аллоҳ таолодан умидвор бўлинг. Зеро, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.
@Isomiddinov_Oybek

Oybek Isomiddinov