Translation is not possible.

#Танбеҳ

Бир киши ҳар кеча туриб, Аллоҳга ибодат ва дуони канда этмасди. Шайтон унга васваса ташлади

– Доим Аллоҳни зикр қиласан. Бирор жавоб бўлдими? Ҳеч фойдасини кўрмаганинг ҳолда қачонгача бу ишда давом этасан?

Кишининг кўнгли оғриди, бошини ерга қўйиб ухлаб қолди. Тушида унга бундай дейилди

– Ўзингга кел, уйғон! Дуодан, зикрдан ҳам зерикадими одам?

– Шу пайтгача сўрадим, лекин бирор марта жавоб бўлмади. Илоҳий лутфдан баҳрасиз қолишдан қўрқяпман.

– “Аллоҳ” дейишингнинг ўзи Яратганнинг лутфи туфайлидир. Чоралар қидиришинг, йўл ахтаришинг Аллоҳ таолонинг сенга марҳаматидан, оёқларингдаги боғ­ларни ечганидандир. Қўрқувинг, муҳаббатинг, умидинг илоҳий эҳсон.

Ҳар бир:“Эй Раббим!” дейишинг замирида Аллоҳ таолонинг: “Лаббай” деган жавоби бор.

Ғофил, жоҳил одам дуодан узоқ­дир. Чунки “Ё Аллоҳ” дейиш учун унга изн йўқ.

Сени Аллоҳга ёлвориш, дуо қилишга бошлаётган дард-аламлар дунё бойликларидан яхшидир. Зеро, дардсиз дуо совуқ бўлади. Мусибатлар ичра қилинган дуо кўнгил тубидан чиқади.

Oybek Isomiddinov

Send as a message
Share on my page
Share in the group