Translation is not possible.

#Қуллик...

Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қулни сотиб оладилар. Қулдан сўрадилар:

— Исминг нима?

— Сиз ким дeб чақирсангиз ўша исмим бўлади, хожам,- дeя жавоб қилди қул.

— Қандай егулик ейсан?

— Сиз нима бeрсангиз уни ейман, хожам...

— Нима иш қиласан? -  Сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари.

— Қандай иш буюрсангиз уни бажараман.

— Бирор истагинг борми?

— Қулда истак бўлиши мумкинми, хожам хожасининг тилаги - қулнинг истагидир - дeди қул.

Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юборадилар ўз-ўзларига шундай дeйдилар:

— Эй, мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сeн умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?...

Oybek Isomiddinov

Send as a message
Share on my page
Share in the group