Translation is not possible.

#КУН_ОЯТИ

Туя шўр сувни хам ичаверади. Хатто ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради.

Туя тиканларни хам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади.Агар сахрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади.

Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа- шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Сахрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади.

Туя тана хароратини хам ўзгартира олади.Агар совуқ ерда бўлса,хароратини кўтаради.Жазирама иссиқ сахрода бўлса, танасидаги хароратни пасайтиради.

"УЛАР ТУЯНИНГ ҚАНДАЙ ЯРАЛГАНИГА НАЗАР СОЛМАЙДИЛАРМИ?"

( Ал-ғошия; 17 оят.)

П.С: Пост кўчирилган. Зеро яхшиликни ва билганини билмаганларга (яхши нарсаларни) етказиш ва улашиш чин мўминга хосдир!

Send as a message
Share on my page
Share in the group