Translation is not possible.

​​#ИФТОР_ЧОҒИ_ЁДИМГА_ТУШДИ

Дастурхонда шоҳона таом,

Этар экан маишат давом.

Бисёрлиги юртда оч авом,

Ифтор чоғи ёдимга тушди!

Уйғурларнинг дил нолалари,

Кўзларида мўл жолалари.

Африканинг оч болалари,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Уммат оғир бемор экани,

Урушлардан безор экани.

Таҳажжудда бедор экани,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Худбинлашиб кетдим шу қадар,

Гўё юзим доғли бир қамар.

Олмаганим қўшнимдан хабар,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Уйим эмас кўнглим торлиги,

Марҳаматга қалбим зорлиги.

Менда дўстнинг хаққи борлиги,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Кўпнинг ризқи бу кунлар инон:

Бир пиёла сув ва қотган нон!

Менда эса кўплиги имкон,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Зўрлигим-чун қаддим ғозлиги,

Қиш пайти хам хонам ёзлиги,

Нолишим мўл, шукрим озлиги,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Ёдга олдим тарк этиб боғин,

Саҳобалар қамалда чоғин.

Еганлиги дарахт япроғин,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Чексиз гуноҳларга ботганим,

Эртан емай бугун тотганим-

Яроқсиз деб таом отганим,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Иймон қасрин емирганим хам,

Ихлос кўшкин кемирганим хам.

Еявериб семирганим хам,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Бир ёмон бир ёмон сиқилиб,

Йиғлайвериб қолдим йиқилиб.

Ўлганлиги кўпнинг тиқилиб,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Ишласада оғритганча бел,

Ёғганда хам тиним билмай сел.

Хали-хануз қашшоқлиги эл,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Учма-уч етсада ойлиги.

Халнинг жуда хотамтойлиги.

Султону вазирлар бойлиги,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

Даркорлиги хар кун “эришим”,

Савоб қилиб, савоб теришим.

Соҳибига закот беришим,

Ифтор чоғи ёдимга тушди.

@A_meshayan

19:41-28.04.2020

Абдураҳмон Мешаян

Send as a message
Share on my page
Share in the group