Translation is not possible.

⁉️🇺🇿🇹🇷 Ўзбекистонликлар Туркияга нега киритилмаяпти?

3-март куни бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг Туркияга асоссиз киритилмагани даъво қилинмоқда. Ушбу видеохабар таҳририятимизга 11-март куни келиб тушди.

“Мана биз кеча келганмиз. Ҳаммани ушлаб тиқиб қўйган. 4-5 йилга депорт қиляпти. Элчихона, консуллик билан гаплаштирмаяпти”.

10 га яқин ушбу йўловчиларнинг Истанбул аэропортидан қайтарилгани айтилмоқда.

“Биз туда обратно билетларни кўрсатиб, 7-8 кунга келгандик, қайтиб кетамиз, десак ҳам шундай олиб ўтирибди, мана юклар билан”.

Айни пайтда бу йўловчилар Ўзбекистонда эканлиги маълум.

Блогер Бекназар Рахматовга кўра, ўзбекистонликларнинг Туркияга асоссиз киритилмаслиги ҳоллари кейинги бир йил ичида кўп кузатилмоқда.

🔗манба 🚀 Globalhabarlar

2 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group