Translation is not possible.

РЎЗА ТУТГАН КИШИ ҚЎПОЛЛИК ҚИЛМАСИН

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Расулуллоҳ ﷺ: «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзаси очликдан бошқа нарса эмас. Қанчадан-қанча намозхонлар борки, уларнинг намоздан топадиганлари уйқусизликдан қийналиш, холос», деганлар».

✍️ Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗«Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: «Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзлар айтмасин, қўполлик қилмасин. Бирор киши у билан уришса ёки ҳақорат қилса, икки марта «Мен рўзадорман», десин. Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушк ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Аллоҳ таоло: «Рўзадор Мени деб емайди, ичмайди, шаҳватини тарк қилади. Рўза холис Мен учундир, унинг савобини Ўзим бераман. Ҳар бир яхшиликка эса ўн баробар яхшилик бордир», деган».

✍️ Бухорий ривоят қилган.

📚Allohumma solli ala Sayyidina_Muhammad

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group