Translation is not possible.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

У киши айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом ғариб ҳолда бошланди ва қандай бошланган бўлса, тезда ўша ҳолатига қайтади. Ғарибларга тубо (яхшилик) бўлсин”, дедилар”.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Исломнинг аввалида мусулмонларнинг ҳоли ғариб бир мусофирнинг ҳоли каби бўлган. Мусофирни биров танимайди, ҳолидан хабар олмайди. На еб-ичишга бирор нарсаси ва на ётарга бирор жойи бўлади. У доим азият ва қийинчиликларга дуч келиб туради. Аввалбошда мусулмонларнинг ҳоли ҳам худди шундай бўлган. Улар доим машаққатларга дуч келишган. Охир замонда ҳам уларнинг ҳоли мана шундай бўлади. Улар динни худди қўлида чўғ ушлагандек ушлаб, унга қийинчилик билан амал қилишади. Ҳадиснинг давомида у зот алайҳи васаллам “ғарибларга яхшилик бўлсин” дедилар. Ғариблар деб – гуноҳ ва маъсиятлар урчиган вақтда ҳам суннатни маҳкам тутган инсонларга айтилади.

Ҳадиснинг яна бир маъноси, аввалбошда исломнинг ҳолати беватан бир мусофирга ўхшаган ҳолатда бўлган. Мусофир киши заиф бўлганидек, ислом ҳам аввалбошда заиф ва оз сонли бўлган эди. Охир замонда яна худди ўша ҳолатига қайтади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group