Расулулоҳ келадур (Машраб ғазали)
Чоп этилди Mart 20, 2019
Кел, анда Жабройил, Аршни супургил,
Анда меҳмон бўлгали Расулуллоҳ келадур.
«Мазо — ал басар» кўзлик, «шамс —уз зуҳо» юзлик
Ҳаммадан ширин сўзлик, Расулуллоҳ келадур.
Моликларгаму айтинг, дўзах эшигин ёпсин,
Бошларига дур сочсин, Расулуллоҳ келадур.
Ғилмонларгаму айтинг, жаннат эшигин очсин,
Йўлларига кўз тутсин, Расулуллоҳ келадур.
Шамолларгаму айтинг, сайр этишини қўйсин,
Беадаблик қилмасун, Расулуллоҳ келадур.
Дарёларгаму айтинг, мавж уришини қўйсин,
Олдида соқов бўлсин, Расулуллоҳ келадур.
Азройилгаму айтинг, жон олишини қўйсин,
Хизматда муқим турсин, Расулуллоҳ келадур.
Уфқул мақомига бориб йиғлайди Жабройил:
«Бундан ўтсам, ё Расул, қанотларим куядур».
Маҳшар куни бўлганда йиғилур -халойиқлар
Расулуллоҳ кейнидан Машраб қаландар келадур.
Шарҳ; Расулуллоҳ (с.а.в.) келадир
Ё Жабройил алайҳиссалом, ҳозирлик кўрингки, инсонларнинг сарвари Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) арши аъло сари меҳмон бўлгани келмоқдалар. Басирот кўзлари кундек равшан, юзлари тонг шафақидек покиза, ҳалийм ва сўзлари жозиб Расулуллоҳ (с.а.в.) келадилар. Ё Жабройил алайҳиссалом дўзах қўриқчилари малоикаларга айтинг: улар ҳам дўзах эшикларини ёпиб, ўз вазифаларини бир дам унутсинлар ва Аллоҳнинг севимли пайғамбари (с.а.в.) бошларидан дури гавҳарлар сочсинлар. Ғилмонларга айтингки, жаннат эшикларини ланг очсинлар ва интизор кўзларини ул муборак зот йўлларига тиксинларки, бу меърож тунини ёритиб Ҳабибуллоҳ (с.а.в.) келмоқдалар. Бебош шамоллар ҳам бир зум сукут ичра қотсинлар. Беадаблик қилиб, увилламасинлар. Дарёлар шовуллаб мавжланишини бас қилсин. Азроил алайҳиссалом ўзларининг аввалу охир вазифалари — жон олишидан тийилиб, хизматда муқим турсинларки, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузури олийга келмоқдалар. Зеро, Аллоҳ ҳузурида ҳозир бўлиш малойиклар, инсу жинс орасида фақат Муҳаммад алайҳиссаломгагина насиб этмишдир. Ҳатто Жаброил алайҳиссалом каби буюк фаришта ҳам Сидратул Мунтаҳо остонасида “Бундан нари ўтсам, қанотларим куяди”, дея юм-юм йиғлайди. Маҳшар куни жами халойиқ йиғлаган куйи у зотга эргашурларки, девона Машраб ҳам шуларнинг биридир.
Manba: hidoyat.uz
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.