Ўзбеклар қўлида қолган охирги ва ягона бойлик - оилага турли томондан хуружлар бўлмоқда.
Бу хуружлар оилани ичкаридан заифлаштириш, ўзаро алоқаларни қўпориш, анъана ва қадриятларни йўққа чиқаришга ва охир-оқибат парчалаб ташлашга қаратилган.
Оиланинг энг заиф нуқтаси эса аёллар ва қизлардир. Уларнинг таъсирчанлиги, ишонувчанлигидан фойдаланиб, бузуқ қарашларини сингдиришмоқда.
Огоҳ бўлинг! Жамият, миллат ва давлат сифатида туб илдизларимизга болта урмоқчи бўлаётган душманлар, аниқса ичимиздан чиқаётган кас ва ножинслардан эҳтиёт бўлайлик!
Аёл ва қизларимизнинг ор-номуси, эътиқоди, дунёқарашини миллий ўзига хослигимиз, гўзал анъана ва қадриятларимиз ҳисобига бойитайлик, дин ва шараф билан қадамларини тоймас, қалбларини бурилмас қилайлик!
Енгил-елпи ҳаёт, айшу ишрат, кайфу сафога мойил қилмаслик учун иймонларини кучли, Аллоҳ, Расулуллоҳга муҳаббатли қилиб тарбиялайлик.
Бунинг учун биринчи навбатда ўзимизни тўғрилайлик, топаётган пулимиз, қўл остимиздагиларга едираётган луқмаларимиз ҳалол бўлсин!
Мол-дунё деб, иш, хизмат деб оиламизни унутиб қўймайлик, уларга етарлича вақт ажратайлик, меҳр ва ғамхўрлик кўрсатайлик.
Унутманг! Аёлларимиз энг нозик нуқтамиз, "қизил чизиғимиз"дир. Бу позицияни бой берсак, ҳамма нарсамиздан маҳрум бўламиз
Sanjar said kanalidan ko’chırıldı