Translation is not possible.

#Хушхабар

Азиз диндошлар, хурматли ватандошлар ва севикли Қуръони карим ошиқлари, сиз билан бир хушхабарни ўртоқлашмоқчимиз!

Аллоҳнинг фазли ва ёрдами ила, бу йил, сиз азизлар, Таровиҳ намозини ва Қуръони карим хатмини қорилар она юрти бўлмиш Миср диёрининг нағмаси, оҳанги ва Ал-Азҳар жомеъ масжидининг машҳур имом хатиблари услуби оғушида адо этиш имкониятига эгасиз!

Бунинг учун Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги «Иброҳим ота» жомеъ масжидига ташриф буюришингиз кифоя.

Мисрлик моҳир ҳофизи Қуръон устозлардан ижозат олган, Ал-Азҳар дорулфунуни «Араб тили ва Исломий илмлар» бўлими битирувчиси, ҳозирда Миср қориларининг собиқ раиси шайх Аҳмад Ийсо Ал-Маъсаровий ҳазратлари талабаси ва шайх ҳазратлари билан муҳим илмий лойиҳалар устида иш олиб бораётган ватандошимиз Абдурроҳман Ал-Азҳарий жаноблари мазкур масжидда Таровеҳ намозини адо этмоқдалар.

Шошилинг!!!

Қуръони каримни Миср диёри ва хусусан Ал-Азҳарнинг бетакрор оҳангида тинглаб, тафаккур ва тадаббур уммонига ғарқ бўлинг!

(Қуйида масжид манзилини илова қиламиз👇)

https://maps.app.goo.gl/8bwhLxZRZ5XJEhSJ7

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group