Translation is not possible.

#ким_билгувчироқ?

Инсонларга нима еб нима емаслиги борасида маслахат бергувчи ақллилар кўпайиб кетди.

Ширинликларнинг ҳаммаси зарар дейдиганлар бор.

Ҳой инсон боласи! Қуръонда оят турибди асал шифо экани тўғрисида.

Сал ўйлаб гапиришни ўрганайлик.

…«Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин». Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир» (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).

Ушбу оятда «Унда одамлар учун шифо бордир» деган жумла асалнинг шифобахш неъмат эканини баён қилмоқда. Асалдаги шифобахшлик хусусияти йўқолмаслиги учун ҳам инсонни чаққан асалари инга бормай вафот этади. Асалари чақишга шошилмайди. Фақат ўзи, ини, жамоаси учун хатар юзага келганда мудофаа учун чақади.

Асални пок ҳолда сақлаб, бизга ризқ, шифо ўлароқ ато қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!

Роббимиз ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Оят маъносидан бошлаб манба Ислом уз сайтидан олинган.

4 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group